Комил Алламжонов “Озодлик” радиосининг ёпилганлигини тушунтириб берди
Жамият

Комил Алламжонов “Озодлик” радиосининг ёпилганлигини тушунтириб берди

1291

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси Комил Алламжонов “Би-Би-Си"нинг ўзбек хизмати билан ўтказган суҳбатида Ўзбекистонда “Озодлик” радиосининг ёпилиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

"Биз “Озодлик”радиосининг олий раҳбарияти билан учрашув ўтказдик, улар бирон маълумот олишни исташса, мен Ўзбекистон тарафидан расмий   шахс бўлишга тайёрман, деб айтдим. Мазкур маълумотлар холис бўлиши учун зарур ахборот олишга ёрдам берадиган ходимларни ажратишга тайёрлигимни ҳам билдирдим. Масалан, “Би-би-си” 3 та манбадан тасдиқни олмагунича ҳеч қандай маълумотни ёритмайди. Нимага сиз бундай ишламайсиз?",- дея қайд этди у.

"Масалан, “Америка овози”ни олайлик, улар ҳам танқид қилади, лекин бир хил тамойиллар асосида (“Би-би-си каби) ишлашади. Раҳбариятингиз хам бир хил. Унда нега ёндашувларда икки хил стандартлар сиёсати қўлланади? “Америка овози”да журналистика тамойиллари аниқ белгилангани ва уларга амал қилиш қатъий назорат қилинаётганини эшитганман", - дея қўшимча қилди Алламжонов.

Унинг сўзларига кўра, “Озодлик” радоси таҳририятининг бошқа сайтларига бемалол бориб, маълумотларни кўриш мумкин. Фақат ўзбек хизматига оид муаммолар юзага келади.

"Лекин бу уларни очмаслик ёки бизни танқид қилмаслик керак дегани эмас. Ўзбекистон ўз халқини, ўз фуқароларини хар хил нотўғри ва ёлғон маълумот ёки ахборот кампанияларидан ҳимоя қилиши керак", - дея таъкидлади у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+