Коронавирусга чалинган беморлар билан алоқада бўлганлар карантинни уйда ўтишади. Карантиннинг ўзи 10 кунга қисқартирилади
Жамият

Коронавирусга чалинган беморлар билан алоқада бўлганлар карантинни уйда ўтишади. Карантиннинг ўзи 10 кунга қисқартирилади

343

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Республика махсус комиссияси қарорига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, коронавирусга чалинган беморлар билан алоқада бўлганлар карантинни уйда ўтишади.

Бу 10 июлдан бошлаб мамлакатда жорий этиладиган янги тартибга асосан амалга оширилмоқда. 

Шу билан бирга, янги тартибга кўра, коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади. 

Тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари (йўтал, ҳоратнинг ошганлиги, ҳид билишнинг йўқлиги) кузатилса, у шифохонага жойлаштирилади. Касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга ўтказилади (уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади).

Уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда беморлар билан алоқада бўлиб, уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг доимий тиббий назоратда бўлиши белгиланди. Бунинг учун тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-center фаолияти йўлга қўйилади.

Уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобиль гуруҳлар ташкил этилади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 10 июлдан бошлаб карантин талаблари яна кучайтирилмоқда.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+