Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz ЯА. Хонанда Лола Йўлдошева учинчи фарзандини кутаётганлигини ўз мухлисларига маълум қилди. Унинг Instagramдаги саҳифасида чоп этилган суратдан кўриниб турибдики, айни пайтда хонанда ҳомиладор. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Бахтли бўлажак онанинг тасвири туширилган расм 76 мингдан ортиқ лайк олиб, хонанда мухлислари орасида катта шов-шувга сабаб бўлди. Саҳифа аъзолари Лола Йўлдошевни табриклаб, ушбу қувончли воқеа тафсилотлари билан ўтоқлашишини сўрашмоқда.
Актрисанинг айтишича, унинг икки фарзанди онасини қўллаб-қувватлашмоқда ва доимий равишда унга ғамхўрлик кўрсатишмоқда.
"Болалар мени парвариш қилиш билан банд. Улар ҳатто машинанинг эшигини очишга ҳам рухсат беришмайди, массаж қилишади, нонушта тайёрлашади, ҳамма нарсада ёрдам беришади, токсикоз пайтида болага қарагандек атрофимда парвона бўлишди", - деб ёзмоқда хонанда.
Лола Йўлдошеванинг таъкидлашича, болалар ҳаттоки ҳафта давомида ҳомила билан содир бўладиган ўзгаришларни намойиш этадиган махсус дастурни смартфонга ўрнатишган. Энди улар қизиқиш билан боланинг ўсишини кузатишмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас