Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова иштирокида ўтган матбуот анжуманида соҳадаги 10 йиллик ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболдаги режалар тақдим этилди. Маълумотларга кўра, мактабгача таълим ташкилотлари сони 2017 йилдан буён 7,5 бараварга ортган.
Сўнгги йилларда соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилган. Халқаро андозаларга мос келувчи янги биноларни барпо этиш ва эскиларини таъмирлаш бўйича бир қатор кўрсаткичлар қайд этилган.
2016 йилдан буён 304 та мактаб ва 625 та боғча янгидан барпо этилган. 3 598 та мактаб ва 2 522 та боғчада қайта қуриш ишлари якунланган. 1 955 та мактаб ҳамда 759 та мактабгача таълим ташкилоти тўлиқ таъмирдан чиқарилган.
Натижада 2026 йилга келиб мактаблар сони 10 193 тага, ўқувчи ўринлари эса 5,5 миллионтага етказилган (2017 йилда бу кўрсаткич 4,8 миллион эди).
Соҳадаги энг катта ўзгариш мактабгача таълим қамровида кузатилган. 2017 йилда боғчалар сони 5 200 тани ташкил этган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 39 200 тага етган. Бунинг натижасида, болаларни боғчаларга қамраб олиш даражаси 27,7 фоиздан 78 фоизга кўтарилган. 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов қамрови эса 98 фоизга етказилган.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида республиканинг 50 та туман ва шаҳрида "Илк ривожланиш марказлари" ташкил этилган. Ушбу марказларга 4 596 нафар имконияти чекланган ҳамда боғча билан қамраб олинмаган болалар қабул қилинган.
Вазир Эъзоза Каримованинг таъкидлашича, амалга оширилган бу трансформация таълим соҳасини сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқиш учун пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси жадвалини тасдиқлаганди. Имтиҳонлар май ойида бошланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас