Загрузка
Загрузка
Андижондаги поликлиникада ҳалок бўлган тўрт нафар ходим хақида қўшимча маълумотлар очиқланди
Жамият

Андижондаги поликлиникада ҳалок бўлган тўрт нафар ходим хақида қўшимча маълумотлар очиқланди

39
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Андижон вилоятининг Марҳамат туманида жойлашган тиббиёт бирлашмаси ҳудудида юз берган бахтсиз ҳодиса ҳақида мутасадди ташкилотлар қўшимча маълумот тақдим этди. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Аввалроқ тиббиёт муассасаси орқа томонидаги қудуқни (колодец) тозалаш жараёнида бир-кетин заҳарли газдан бўғилиш оқибатида тўрт киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари қутқарувчилар томонидан бир неча соатлик ҳаракатлардан сўнг қудуқдан чиқариб олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 10 июнь куни соат 11:00 атрофида содир бўлган. Тиббиёт муассасасининг оқова сув тизимида носозлик юзага келгач, уни бартараф этиш учун поликлиника ходими техник қудуққа тушган. Бироқ ҳаво етишмаслиги сабабли унинг аҳволи ёмонлашган.

Ҳодисани кўрган қолган шахслар уни қутқариш мақсадида навбат билан қудуққа тушишган. Аввалига электрик, сўнг ҳайдовчи ва боғбон ёрдам беришга уринган. Аммо ҳаво танқислиги туфайли улар ҳам ҳушидан кетиб, оғир аҳволга тушиб қолган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, тўртала ходимнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Маълум қилинишича, ҳалок бўлганларнинг ёши 38, 54, 57 ва 60 да бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ички ишлар бўлими томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Андижон вилояти прокуратураси тергов жараёнини назоратга олган. Ҳодисанинг аниқ сабабларини белгилаш мақсадида суд-тиббий ва бошқа экспертизалар тайинланган.

Вилоят раҳбарияти марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, дафн маросимларини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатган. Шунингдек, воқеа сабабларини ҳар томонлама ўрганиш бўйича махсус текширув ишлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...