Загрузка
Загрузка
Туркияда яна наркотиклар билан боғлиқ тергов доирасида 22 нафар машҳур шахс ушланди
Дунё

Туркияда яна наркотиклар билан боғлиқ тергов доирасида 22 нафар машҳур шахс ушланди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Туркиянинг Истанбул шаҳрида шоу-бизнес ва медиа соҳаси вакилларига нисбатан олиб борилаётган наркотиклар билан боғлиқ тергов доирасида 22 нафар шахс қўлга олинди. Операция Истанбул Бош прокуратураси раҳбарлигида ўтказилган.

Қўлга олинганлар орасида машҳур қўшиқчи Кенан Доғулу, актриса Берен Саат, актёр Энис Арикан, блогер Керимжан Дунмаз, шунингдек қатор санъат ва шоу-бизнес вакиллари борлиги маълум қилинган.

Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари маълумотига кўра, тергов "гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сақлаш" ҳамда "улардан фойдаланишга шароит яратиш" каби моддалар бўйича олиб борилмоқда. Ҳозирча гумонланувчиларнинг айби суд томонидан исботлангани йўқ.

Оммавий ахборот воситаларида хабар қилинишича, ушланганлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, кўрсатма бериш учун полициянинг Наркотикларга қарши кураш бўлинмасига олиб кетилган. Тергов давом этмоқда ва қўшимча ушлашлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Бундан олдин ҳам Туркияда гиёҳвандлик воситаларига қарши ўтказилаётган кенг кўламли тергов ҳаракатлари доирасида таниқли актриса Серенай Сарикая қўлга олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...