Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари аҳолиси учун Тошкентдаги янги бинолардан квартира сотиб олиш божи бекор қилинди. Илгари бож миқдори шартнома суммасининг 5 фоизини ташкил этарди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Пойтахтнинг янги биноларидан хонадон сотиб олиш тартиби 20-май куни соддалаштирилди. Адлия вазирлиги маълум қилишича, давлат бож ставкаларига ўзгартириш киритувчи ҳужжат Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.
Ўзгартиришларга мувофиқ, энди Тошкент шаҳри ва вилоятидаги янги бинолардан кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини республиканинг бошқа ҳудуди аҳолисига тасдиқлаш учун алоҳида 5 фоизлик бож бекор қилинди.
Изоҳлар мавжуд емас