Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати бўлинмалари раҳбарларининг телефон рақамлари эълон қилинди. Паспорт олмоқчи бўлган тошкентликлардан олдиндан қабулга ёзилиш сўралади. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ берган маълумотга кўра, карантин чекловлари бекор қилингач, Тошкент шаҳар ИИББ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати туман бўлинмаларида фуқаролик ва хорижга чиқиш паспортини олиш масалалари бўйича мурожаатлар сони кескин ошган. Натижада МваФР бўлимларида навбатлар юзага келмоқда.
ИИББ томонидан пойтахтнинг барча туманларидаги ОМиОГ раҳбарларининг телефонлари рўйхати эълон қилинди. Фуқаролардан ташрифни режалаштириш ва навбатда кутишга ҳожат қолмаслиги учун идора раҳбарларига олдиндан мурожаат қилиш сўралади.
Изоҳлар мавжуд емас