Загрузка
Загрузка
Мирзиёев ҳайкаллар устига чиқиб олиб, видео суратга олган  тиктокчиларни кескин танқид қилди
Жамият

Мирзиёев ҳайкаллар устига чиқиб олиб, видео суратга олган тиктокчиларни кескин танқид қилди

812
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ёшлар ва талабалар форуми давомида   қилган чиқиши давомида Шавкат Мирзиёев ҳайкаллар устига чиқиб олиб, видео суратга олган тиктокчиларни кескин танқид қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

“Яқинда ижтимоий тармоқларда кўрсатилган хунук воқеалар, яъни, жойлардаги Алишер Навоий, Амир Темур, Мотамсаро она ҳайкаллари ёнида айрим тарбиясиз ёшлар томонидан содир этилган номаъқул ҳаракатлар мени ниҳоятда ранжитди. Бу болаларнинг ота-онаси, бобо-момолари, ўқитувчи ва муаллимлари¸ қолаверса, маҳалла-кўй, ёшлар билан ишлайдиган масъул мутасаддилар қаерга қараяпти?”, -деди давлат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, ватанимиз ёшларига мутлақо ярашмайдиган, барчамизга иснод келтирадиган бундай салбий кўринишларга жамиятимизда мутлақо ўрин бўлмаслиги зарур.

“Керак бўлса, биз халқимизнинг муқаддас қадриятлари, тимсоллари ва табаррук қадамжоларига беписанд муносабатда бўладиган кимсаларга нисбатан жазо чораларини янада кучайтирамиз. Бундай бузғунчи ишларнинг олдини бугун олмасак, эртага кеч бўлади. Бу борада мени бир нарса чуқур ўйлантиради. Нима учун ёшлар тарбиясига  бевосита масъул ва жавобгар бўлган ташкилотлар, ота-оналар, педагогик жамоалар бу масала бўйича тезкор ва принципиал муносабат билдирмаяпти?”, - дея таъкидлади президент.

“Ёшлар ўртасида жиноятчилик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, оилавий ажралишлар, бузғунчи ва радикал оқимлар таъсирига тушиш ҳолатлари давом этаётгани давлат раҳбари сифатида шахсан мени жиддий ташвишга солмоқда. Ўтган 5 ойда 7 мингдан зиёд ёшлар жиноят содир этгани, ҳозирги вақтда қарийб 40 минг нафар ёшлар профилактик ҳисобда тургани ҳам хавотиримиз бежиз эмаслигини кўрсатмоқда”, - дея қўшимча қилди Мирзиёев.

Эслатиб ўтиш жоизки, аввалроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ёдгорликлар яқинида ўзини ножўя тутган бир неча тиктокчиларни жаримага тортган эди. Улар яхши кадрни суратга олиш учун ҳайкаллар устига чиқиб олган, тупурган, писта чаққан, умуман, ўз обуначиларини хурсанд қилиш мақсадида номақбул ҳаракатларни содир этган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...