Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Шавкат Мирзиёев муқаддас Рамазон Хайити байрами арафасида қилмишидан чин дилдан пушаймон қилган ва тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ жазо муддатини ўтаётган шахсларни авф этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекиши мумкин Бу тўғрисида ўз манбаларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилмоқда.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, бу йилги авф этиш аввалгиларига нисбатан кенгроқ бўлиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамизки, ўтган йили Рамазон ҳайитида 575 нафар фуқаро авф этилган. Улардан 361 киши жазодан тўлиқ озод қилиниб, оиласи ва яқинлари бағрига қайтган. 214 киши учун жазо муддати қисқартирилган.
Авф этилганлар орасида 60 ёшдан ошган 7 киши, 6 нафар аёл, битта хорижий давлат фуқароси бўлган.
Изоҳлар мавжуд емас