Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Молия вазири Тимур Ишметов амалдорларнинг қимматбаҳо автомобиллари хусусидаги маълумотни изоҳлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
"Расмий шахслар томонидан хизмат автомобилларни ҳайдаш масаласига изоҳ бермайман. Ҳукумат бунга аллақачон жавоб қайтариб, тегишли қарор қабул қилган. Унга кўра, муайян талаб ва чекловлар белгиланди. Ҳозирги кунда Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда давлат тузилмаларидаги барча хизмат автомобилларнинг инвентаризациясини ўтказмоқда. Натижалар ҳақида батафсил маълумот берамиз. Ҳозирча, бу масалани ёпишимиз мумкин", - деди у "Беш ташаббус ҳаракати" фестивали доирасида.
Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг апрель ойи охирида Ўзбекистон ҳукумати давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари учун хизмат автомобиллар нархи бўйича чеклов қўйган эди.
Масалан, вазирлар, давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тайинланган расмий транспортнинг максимал нархи 2000та БҲМдан (490 млн. сўм), двигатель қуввати эса 4000 куб метрдан ошмаслиги керак. Уларнинг ўринбосарлари учун бу кўрсаткичлар 1500та БҲМ (367,5 млн. сўм)га тенг бўлиб, двигатель қуввати 2500 кубометрни ташкил этади.
Туман ва шаҳар ҳокимлари учун хизмат автомобилининг максимал нархи 1000та БҲМ (245 млн. сўм) қилиб белгиланган бўлиб, двигатель қуввати 2000 куб метрни ташкил этади. Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинма раҳбарлари, шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари учун – 700та БҲМ (171,5 млн. сўм)ҳажмида белгиланган.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас