Загрузка
Загрузка
Москва метрополитени ўзбек ва тожик тилларини биладиган кассирларни ишга ёлламоқда
Жамият

Москва метрополитени ўзбек ва тожик тилларини биладиган кассирларни ишга ёлламоқда

442
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Москва метрополитени ўзбек ва тожик тилларини биладиган кассирларни ишга ёлламоқда.

Гап метронинг “Бутово” йўналиши, хусусан “Лесопарковая” бекати ҳақида кетмоқда. Бу манзилнинг танланганлиги албатта тасодифий эмас. Айнан шу бекатдан “Сахарово” миграция марказигача ер усти транспорти қатнайди. Шу боис, ҳар куни бу ердан минглаб мигрантлар ўтади.

Москва транспорт Департаментининг таъкидлашича, бу   чора турли йўловчиларнинг қулайлиги учун қилинмоқда.

Кассир маоши 39 минг рубль ва ундан юқори бўлади. Иш жадвали қуйидагича: 3 кун 6:30 дан 14:00 гача, кейин 1 кун дам олиш, яна 3 кун 13:30 дан 22:00 гача ва 1 кун дам олиш.

Тилларни билиш бошланғич даражада, маълумот - умумий ўртадан паст бўлмаслиги керак.

Аввалроқ "Лесопарковая" ва "Прокшино" бекатларида форс ва ўзбек тилида такрорланувчи белгилар пайдо бўлган эди.

"Бизнинг вазифамиз метрони турли йўловчилар учун тушунарли ва қулай қилишдир. Масалан, вагондаги электрон таблода метро схемаси тўққиз тилда такрорланмоқда", - дея маълум қилмоқда Москва транспорт Департаменти.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+