Загрузка
Загрузка
Мутахассис - коронавирус болалар учун хавфли, асоратларидан бири мультияллиғланиш синдромидир
Жамият

Мутахассис - коронавирус болалар учун хавфли, асоратларидан бири мультияллиғланиш синдромидир

555
Загрузка

 Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Коронавирусга қарши кураш Штаби аъзоси Барно Абдусаматова болаларга ковид қандай таъсир қилиш ҳақида гапириб берди. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Унинг айтишича, ушбу касаллик катталар билан биргаликда болалар учун хам хавфлидир, чунки бу инфекция янги. Пандемия бошланган даврида болалар катталарга нисбатан кам касаллангандилар ва нисбатан енгил ўтказдилар.

“Лекин ҳамроҳ касалликлари яъни ривожланиш нуқсонлари, эндокрин бузилишлар, аллергик касалликлар, онкологик патологиялар, иммунтанқис холатлари бор болаларда ушбу касаллик соғлом болаларга нисбатан анча оғир кечади. Болалар яна инфекция ташувчилар бўлиб хисобланиб, уларда короновирус инфекцияси белгилари деярли катта фарқ қилмайди – иситма, юқори харорат, конъюктивит, мушакларда оғриқ, ошқозон-ичак тракти бузилишлари. Бироқ болаларнинг ота-оналари бола касаллик ўтказгандан кейин хам унга эътиборли бўлишлари талаб қилинади”, - деди Абдусаматова.

Олимларнинг фикрича, болалардаги короновирус асоратларидан бири бу мультияллиғланиш синдромидир. Бу - COVID 19га кечиктирилган иммунологик жавобдир. Бу болада касаллик симптомли ёки симптомсиз ўтишидан катъий назар келиб чиқиши мумкин бўлган холатдир.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, тахминан 2-3 хафта ўтгач, лимфа тугунларини катталашиши, хароратни кўтарилиши, тошмалар тошиши, конъюктивит, кафт ва оёқларда шиш пайдо бўлиши билан бошланиши мумкин.

“Агарда болаларда бундай ҳолатлар кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш ва маълум текширувлар ўтказиш ва даволаш учун касалхонага госпитализация қилиш тавсия этилади. Ушбу касаллик болаларда енгил ўтади деб бефарқ бўлишимиз керак эмас”, -деди Абдусаматова.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+