Мутахассис – коронавирусни МСКТ натижалари бўйича ташҳислаб бўлмайди
Жамият

Мутахассис – коронавирусни МСКТ натижалари бўйича ташҳислаб бўлмайди

294

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Коронавирусга қарши кураш Штаби аъзоси Барно Абдусаматова нима сабабдан рентгенологик хулоса инсонда COVID-19нинг борлигидан далолат бермаслигини тушунтирди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Рентген сурати ўпканинг 15 фоизи зарарланганлигини кўрсатган тақдирда ва коронавируснинг енгил шакли аломатлар мавжуд бўлса, бошка лаборатор текширувларни ўтказиш керакми, деган саволга Абдусаматова ренгтен   хулосаси бўйича коронавирусни ташҳислаб бўлмаслигини айтди.

“Рентген хулосаси ушбу касалликни тасдиқлаб бермайди. Бу нотўғри фикр. Чунки ўпканинг сурункали касалликлари хуружи ва бошқа касалликлар туфайли кечаётган ўпкадаги ўзгаришлар ҳам рентгенда акс этиши мумкин. Рентген ва МСКТ текширувлари бундай ташхисни қўйиш учун асосий текширув усулларига кирмайди, балки ёрдамчи қўшимча усулларга киради”, -деди мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, касалликнинг турини рентген тасвирларига қараб қўйиб бўлмайди. Чунки касаллик кечишини ҳар бир беморга индивидуал қараган ҳолда, унда кечаётган клиник белгилари, қоннинг кислород билан тўйиниш даражаси, махсус лаборатор текширувлар натижаларига қараб қўйиш мумкин.

Абдусаматованинг фикрича, ушбу касалликда энг ишончли ташхисни тасдиқловчи усул - бу вируснинг ўзини аниқловчи ПЗР (полимераза занжир рекацияси) усулидир. Бу анализ касалликнинг инкубацион (яширин) даврида ҳам ижобий натижа олиш ва барвақт ташҳис қўйиш имконини беради. Масалан, қирус организмга кирганига 5-7 кун бўлгандан бошлаб мусбат натижа олиш мумкин.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+