Загрузка
Загрузка
“Наманган” эркин иқтисодий зонасида Сhangan кичик юк  машиналари ишлаб  чиқарилади
Жамият

“Наманган” эркин иқтисодий зонасида Сhangan кичик юк машиналари ишлаб чиқарилади

1474
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. БААда истиқомат қилувчи наманганлик тадбиркор “Наманган” эркин иқтисодий зонасида Хитойнинг Сhangan савдо белгиси остида кичик юк машиналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Биринчи юк машиналари 2021 йилнинг бошида йиғиш конвейеридан чиқарилади. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати маълум қилишича, “Namangan Сhangan Motors” компаниями "Хориждаги ватандошлар" лойиҳаси доирасида яратилмоқда. Лойиҳани сўнгги 10 йил давомида БААда яшаб келаётган наманганлик тадбиркор Жобирхон Ҳамидов амалга оширмоқда.

Лойиҳанинг қиймати 5,8 миллион долларни ташкил этиб, шундан 800 минг доллар тадбиркор томонидан киритилмоқда. Қолган 2 миллион долларни хорижий сармоялар ва 3 миллионни банк кредити ташкил этади.

photo_2020-07-21_19-52-57.jpg

Компания йилига юк кўтариш қуввати 1-1,5 тонна бўлган 1800 та кичик юк автомобилларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Корхонада 120 киши ишлайди. Уч йил ичида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш 50 фоизга етказилади, ишлаб чиқарилган кичик юк машиналарининг учдан бир қисми БАА ва Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилинади.

Тадбиркорнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон бозорига ҳар йили ушбу турдаги 20 мингта автомобилга эҳтиёж мавжуд бўлиб, бу келажакда ишлаб чиқаришни яна кенгайтиришга имкон беради.

Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровнинг маълум қилишича, келгусида кичик юк машиналари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарадиган корхоналарни ташкил этиш режалаштирилганлиги натижасида ушбу лойиҳани яхлит машинасозлик мажмуасига айлантириш мумкин бўлади.

photo_2020-07-23_10-34-48.jpg

"Наманган" эркин иқтисодий зонаси 2018 йил август ойида Президент фармони билан ташкил этилган. Унинг ҳудуди 681 гектарни эгаллайди. Ҳозир бу ерда умумий қиймати 601 миллион доллар бўлган 18та лойиҳа амалга оширилмоқда. Иккита корхона – “Чуст Текстиль” ва “Ифода Агрокимёҳимоя” ўз фаолиятини бошлаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...