Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Наманганда топилган номаълум мавжудот суяклари динозавр – индрикотерияга тегишли бўлиши мумкин. Мухбиримиз хабар беришича, уларни баҳайбат каркидон деб ҳам аташади.
Бу ҳақда Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи маълум қилмоқда.
Топилма 13 март куни Наманган вилояти Наманган тумани Қоратепа қишлоғида аниқланган. Иссиқхона учун ер қазиган фермер мавжудотнинг қолдиқларини тахминан бир метр чуқурликда топиб олган.
Индрикотерий - ерда яшаган энг катта сут эмизувчилардан бири бўлган. Унинг қолдиқлари Қозоғистон, Мўғулистон, Покистон, Ғарбий Хитойда кўплаб топилган. Бу ҳудудларда олигоцен даврида, яъни тахминан 25 миллион йил олдин, кенг текислик бўлган.
Тўлиқ намуналари йўқлиги сабабли унинг аниқ ҳажми номаълум. 1936 йилда олимлар томонидан унинг умумий тана узунлиги 8,7 метр деб тахмин қилинган, лекин 1959 йилдаги кейинги нашрларда узунлиги 7,4 метр сифатида белгиланган.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас