Навоий кўчасида жамоат транспорти учун алоҳида полосалар ташкил этилади. Фарғона йўли кўчасида ажратилган полосалар яқин орада ишга тушади
Жамият

Навоий кўчасида жамоат транспорти учун алоҳида полосалар ташкил этилади. Фарғона йўли кўчасида ажратилган полосалар яқин орада ишга тушади

536

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Навоий кўчасида жамоат транспорти учун алоҳида полосалар ташкил этилади. Бундан ташқари, Фарғона йўли кўчасида ажратилган полосалар яқин орада ишга тушади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни  ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Рахмонов маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, келаси ҳафта Фарғона йўли кўчасидаги алоҳида   йўналиш бўйлаб қатнайдиган 81  маршрут бўйича янги  электробусларнинг ишлаши бошланади. Шунингдек, у яқин келажакда Тошкентнинг барча  белгиланган кўчаларида ва барча магистралларида тезлик 60 км/соат дан ошмаслигини таъкидлаб ўтди.

Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг   таъқидлашича, 81 сонли маршрутда қоидабузарликларни фото ва видеотасвирга олиш учун махсус воситалар ўрнатилади, яъни бошқа автомобилларнинг жамоат транспорти учун ажратилган полосага чиқиш  ҳолатлари  қайд этиб борилади.

“Айни пайтда бу полосаларда  автомобиллар тўхтайди ва ажратилган полосалар ишламаяпти. Лекин биз уни ишлатамиз”, - деди у. 

Илгарироқ, Жўраевнинг  Batafsil.uz. мухбиримига айтиб  беришича,  ҳозирда  ажратилган магистрал полосалар бўйлаб ҳаракатланаётган автобусларда  фото ва видео фиксация  аппаратларини ўрнатиш масаласини ҳал қилиш  бўйича  музокаралар олиб  борилмоқда.

Натижада ажратилган полосалар фақат жамоат транспорти учун фойдаланилади. Бошқа транспорт воситалар ажратилган полосалардан юрган тақдирда,  қоидабузарликларни  фото ва видео фиксацияси ҳисобидан  уларнинг  ҳайдовчиларига  жарима юборилади. 

Умуман  олганда, 11 та магистрал  маршрут бўйлаб жамоат транспорти  учун  алоҳида полосалар  ажратиш  белгиланган.  

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...