Загрузка
Загрузка
Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Баҳриддин Рўзиев 76 ёшида вафот этди
Жамият

Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Баҳриддин Рўзиев 76 ёшида вафот этди

45
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Навоий вилоятининг собиқ ҳокими, давлат ва жамоат арбоби Баҳриддин Рўзиев 11 ноябрь куни 76 ёшида вафот этди. У 2002–2008 йилларда вилоятга раҳбарлик қилган.

Баҳриддин Муртазаевич Рўзиев 1950 йил 23 августда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини Кармана тумани йўл қурилиши бирлашмасида автослесарь сифатида бошлаган.

Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда Тошкент политехника институтида муҳандис-механик мутахассислиги бўйича таҳсил олган. Кейинчалик Москвадаги Ижтимоий фанлар академиясида ҳам ўқиган.

Унинг меҳнат фаолияти Навоий вилояти билан узвий боғлиқ бўлган. Турли йилларда ёшлар ташкилотлари ва давлат бошқаруви тизимида масъул лавозимларда ишлаган.

Жумладан, вилоят комсомол қўмитасининг биринчи котиби, Навоий шаҳар қўмитасининг иккинчи котиби, вилоят газлаштириш бошқармаси раҳбари бўлган. Шунингдек, Навоий вилоятининг Конимех тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

2002 йил 31 май куни Президент фармони билан Баҳриддин Рўзиев Навоий вилояти ҳокими этиб тайинланган. У ушбу лавозимда 2008 йил декабрига қадар ишлаб, ҳудудга қарийб олти ярим йил раҳбарлик қилган.

Кейинги йилларда Баҳриддин Рўзиев фахрийлар ташкилоти аъзоси сифатида жамоат ишларида иштирок этиб, ўз тажрибаси ва маслаҳатлари билан ёш кадрларни тарбиялаш, уларни ватанпарварлик руҳида камол топтиришга қаратилган тадбирларда қатнашган.  Унинг вафоти муносабати билан Президент ҳамдардлик билдирди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...