Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон 2035 йилгача зарарли чиқиндиларни 50 фоизга камайтиришни мақсад қилган - Президент
Сиёсат

Ўзбекистон 2035 йилгача зарарли чиқиндиларни 50 фоизга камайтиришни мақсад қилган - Президент

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Президент Шавкат Мирзиёев БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессиясида (COP31) Ўзбекистоннинг экологик мақсадлари ва Марказий Осиёда иқлим бўйича ҳамкорликни кучайтириш ташаббусларини маълум қилди. Давлат раҳбари 2035 йилгача иқтисодиётдаги зарарли газ чиқиндиларини 50 фоизга камайтириш, шунингдек, минтақа учун ягона иқлим ҳамкорлиги моделини ривожлантиришни таклиф этди.

Президентнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган газ чиқиндиларини 35 фоизга қисқартириш мақсадини муддатидан олдин бажарган. Янги маррага кўра, 2035 йилга бориб бу кўрсаткични 50 фоизга етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, сўнгги ўн йилда иқтисодиётда сув сарфи деярли икки баробар, сув ҳавзаларидан олинадиган сув миқдори эса бешдан бир қисмга камайган. Ҳозирда суғориладиган ерларнинг 60 фоизида сув тежовчи технологиялар жорий этилган.

Мамлакатда ўрмонлар майдони олти миллион гектарга етказилган бўлиб, унинг учдан бир қисми Оролбўйи ҳудудига тўғри келади. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси ҳам жорий этилган. Унга уч миллиард доллардан ортиқ инвестиция йўналтирилиши кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда музликларнинг эриши, сув танқислиги ва қурғоқчилик каби муаммолар кучайиб бораётганини қайд этиб, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлаган. Шу мақсадда Марказий Осиёнинг Иқлим интеграцияси моделини ривожлантириш ташаббуси илгари сурилган.

Ушбу ҳамкорликни уч йўналишда йўлга қўйиш таклиф этилган. Иқлим хавфлари ҳақида маълумот алмашиш тизимини яратиш, экологик технологиялар ва инвестициялар учун Eco Expo кўргазмасини минтақавий майдонга айлантириш, шунингдек, имтиёзли грантлар ҳамда "мовий" ва "арид" молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш мақсад қилинган.

Президент келгуси йилдан Ўзбекистон Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислик қилишини ҳам маълум қилган. Мамлакат трансчегаравий сув ҳавзаларини бошқариш бўйича масъулиятли вазифаларни бажаришга тайёрлигини билдирган.

Олдинроқ Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Оролни қутқариш халқаро жамғармасига 2027–2029 йиллардаги раислиги даврида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...