Ниёзматов: Давлатимиз  учун шармандалик. Тошкентда  яшил  ҳудудларни йўқ қилиш давом этмоқда
Жамият

Ниёзматов: Давлатимиз учун шармандалик. Тошкентда яшил ҳудудларни йўқ қилиш давом этмоқда

2057

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентда яшил ҳудудларни йўқ қилиш давом этмоқда. Бугун пойтахт марказида эман, шумтол, чинор ва бошқа дарахтлар ўсган боғлар кесиб ташланган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзоси Абу Али Ниёзматов айтиб ўтди.

Унинг эслатишича, тахминан бир ой олдин “Тошсельмаш” боғида ўнлаб дарахтлар кесилган бўлиб, ўрнида тижорат объектининг қурилиши режалаштирилган.

“Бугун Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий кўчасида оммавий кесиш юз берди, туман ҳокимияти томонидан 2020 йил 4 февралда берилган рухсатнома асосида қурувчи томонидан дарахтлар кесиб ташланди. Бу эса ижро этувчи ҳокимият томонидан амалдаги мораторий актини бузишдир”, - деди Ниёзматов.

Унинг таъкидлашича, фойда олиш илинжида бугунги кунда мамлакатимиз қонунлари, ахлоқий ва этика меъёрлари бузиб келинмоқда. Бу эса шаҳарда дарахтларнинг йўқ қилиниши боис ҳар куни чанг ютишга мажбур бўлган ватандошларга нисбатан ҳурматсизликнинг яққол намунасидир. Оқибатда кўплаб кишилар соғлиги хавф остида қолиб, ҳаттоки ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси ҳам ҳисобланган Ниёзматов: "Бугунги кунда қурувчи яқин атрофдаги уйлар аҳолиси томонидан экилган   80-90га яқин кўп йиллик дарахтларни аёвсиз кесиб ташлади. Катталар ва болалар бу боғда дам олишар эди, дарахтлар иссиқ ёзда кислород ва салқинлик бериб, атрофни безаб турарди", - деди.

У қонун чиқарувчи идоралар дарахт кесувчиларга нисбатан қаттиқ чораларни қабул қилгунга қадар, "мамлакатимиз шармандалиги, бу даҳшатли ҳодиса давом этаверади" дея таъкидлаб, депутатларни тезроқ тегишли қонун қабул қилишга чақирди.

"Дарахтларни кесиш, кишиларни яшил ҳудудлардан маҳрум қилиш орқали Ўзбекистонни бутун дунёга шарманда қилишни бас қилинг, ёввойиларга ўхшаб   қолманг", - деди у.


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...