Загрузка
Загрузка
Нукусда кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектлар марказлашган иссиқлик тизимига уланади
Жамият

Нукусда кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектлар марказлашган иссиқлик тизимига уланади

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги марказий қозонхонани модернизация қилиш ва кўп қаватли уйларни марказлашган иссиқлик тизимига ўтказиш лойиҳаси билан танишди. Лойиҳа доирасида 1976 йилги эскирган иншоот ўрнида соатига 34,4 гигакалория иссиқлик ва 21,5 мегаватт электр энергияси берадиган замонавий мажмуа қурилиши белгиланди. 

Таъкидлаш керакки, ҳозирда Нукусдаги 47 та кўп қаватли уй марказий, 270 таси локал тизим орқали иситилади, қолган уйлар эса қўлбола воситалардан фойдаланиб келмоқда.

​Янги мажмуани барпо этиш учун 28 километр иссиқлик тармоғи тортилиб, 189 та индивидуал иссиқлик пункти ўрнатилади ҳамда ички газ ва электр инфратузилмаси тўлиқ янгиланади. 

​Маълум бўлишича, лойиҳанинг биринчи босқичига 20 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилиб, 136 та кўп қаватли уйдаги 23 минг нафар аҳоли ва 40 та ижтимоий объект иссиқлик билан таъминланган.

​Қолаверса, 2028 йилнинг февраль ойида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган бу иншоот йилига 12,2 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини беради. 

Олдинроқ Урганчда сунъий интеллект асосидаги “Ақлли шаҳар” тизими ишга туширилиши ортидан иссиқлик таъминоти,  тизими ягона марказга уланиши кўзда тутилганди



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...