Загрузка
Загрузка
Урганчда сунъий интеллект асосидаги “Ақлли шаҳар” тизими ишга туширилди
Сиёсат

Урганчда сунъий интеллект асосидаги “Ақлли шаҳар” тизими ишга туширилди

37
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Урганчда сунъий интеллект асосидаги “Ақлли шаҳар” тизими ишга туширилди. Мазкур лойиҳа доирасида электр, газ, сув, иссиқлик таъминоти, транспорт, чиқиндиларни бошқариш каби тизимлар ягона марказга уланган. Шаҳар ситуацион марказида келиб тушаётган мурожаатлар сунъий интеллект орқали таҳлил қилиниб, тезкор ечимлар ишлаб чиқилмоқда. Бу орқали йилига 16 миллиард сўм маблағ тежалаётгани қайд этилди.

Ҳудудларда ҳам шу тажрибани кенгайтириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, вазирлик ва идоралар раҳбарларига соҳада сунъий интеллектни жорий этиш имкониятларини кенгайтириш топшириғи берилди. Эндиликда рақамлаштириш учун масъул раҳбар ўринбосарлари сунъий интеллектни ривожлантириш учун ҳам жавобгар бўлади.

Шаҳар ва туман ҳокимликларида сунъий интеллект маслаҳатчилари лавозими жорий этилади, барча вазирликларда эса бу йўналиш бўйича алоҳида бўлинмалар тузилади. Уларнинг вазифаси хизмат сифатини ошириш, ортиқча харажатлар ва бюрократияни камайтириш, “яширин” иқтисодиётга чек қўйишда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўлади. 

Давлат раҳбари сунъий интеллект соҳасида муваффақиятга эришиш учун инфратузилма, очиқ маълумотлар ва кадрлар тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади. Шу мақсадда жорий йилда 50 миллион доллар йўналтирилиб, 16 та суперкомпьютер харид қилинади. Кейинги йилда бу маблағ икки баробар оширилиши режалаштирилган. 

Келгуси йилдан бошлаб вазирлик ва ҳудудларда сунъий интеллектни жорий этиш даражасини баҳоловчи рейтинг тизими ҳам йўлга қўйилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...