Нурмат Отабеков -  айрим давлатларда ҳозиргача дезинфекцион туннеллардан фойдаланилмоқда
Жамият

Нурмат Отабеков - айрим давлатларда ҳозиргача дезинфекцион туннеллардан фойдаланилмоқда

765

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабековнинг айтишича, Ўзбекистонда таъқиқланган дезинфекцион туннеллардан бошқа давлатларда ҳозиргача фойдаланилмоқда.

“Дезинфекцион туннеллар АҚШ, Россия, Франция давлатлари сингари Ўзбекистонда ҳам узоқ муддат давомида қўлланиб келинди. Ушбу восита ҳаво, одамлар устки кийим-бошлари, кичкина габаритли транспортларни дезинфекция қилиш учун мўлжалланган. Дезинфекцион туннелларда вируслар, жумладан коронавирус ва бошқа микроорганизмларни нобуд қиладиган дезинфекция воситалари ишлатилади”, - деди у Тошкентда бўлиб ўтган брифинг давомида.

Унинг сўзларига кўра, Республика махсус комиссия қарорига мувофиқ ҳозирги кунда бинолар ва бошқа объектларга кираверишда дезинфекцион тунеллар ўрнатиш тўхтатилди. Ушбу қарор Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра қабул қилинди.

“Олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар асосида дезинфекцион туннеллари орқали дезинфекция ўртача 5-30 секундни ташкил этиб, вирусларни инактивация қилиш учун бу вақт етарли эмас, деган хулосага келинди. Ҳозир ҳам баъзи давлатларда, хусусан Италия, Сингапур, Малайзияда ҳам дезинфекцион туннеллардан фойдаланишга рухсат берилган”, -деди у.

Шунингдек, Отабековнинг қўшимча қилишича, коронавирус касаллиги ташхиси, даволаш усуллари ва профилактикасига қаратилган тадбирлар такомиллашиб бормоқда.

“Ҳозиргача ЖССТнинг ҳам аниқ таклифлари йўқ эди. Ҳатто коронавирус касаллигига чалинганларни даволаш бўйича протоколлар ҳам мунтазам ўзгариб борди ва Ўзбекистонда шу кунга қадар 6 та даволаш протоколи амалиётга киритилди”, -дея якунлади Отабеков.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...