Нурмат Отабеков  Хоразмдаги ҳарбий қисмда карантинга жойлаштирилган  ўзбекистонликлар орасида коронавирус тарқалганлиги ҳақидаги  миш-мишларни  изоҳлаб берди
Жамият

Нурмат Отабеков Хоразмдаги ҳарбий қисмда карантинга жойлаштирилган ўзбекистонликлар орасида коронавирус тарқалганлиги ҳақидаги миш-мишларни изоҳлаб берди

490

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Хоразмдаги ҳарбий қисмда карантинга жойлаштирилган ўзбекистонликлар орасида коронавирус тарқалганлиги ҳақидаги миш-мишларни изоҳлаб берди. Аниқланишича, ҳақиқатан ҳам улар орасида етти нафар касалланганлар мавжуд.

Эпидемиологик жиҳатдан ноқулай ҳудудлардаги одамлар ҳақиқатан ҳам Хоразмдаги ҳарбий қисмга карантинга олиб келинганми, деган саволга Отабеков АОКАда бўлиб ўтган брифинг давомида жавоб берди.

22 март куни Москва ва Новосибирскдан олиб келинган 492 нафар ватандошимиз Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган 49-093-сонли ҳарбий қисмга жойлаштирилган. Коронавирусга ўтказилган текширувдан сўнг етти кишида касаллик аниқланиб, улар касаллик юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Нурмат Отабековнинг айтишича, карантиндаги фуқаролар бошқа муассасаларга ўтказилган. Улар Хивадаги иккита меҳмонхона, санаторий, Тошкент тиббиёт академияси филиали ва университетнинг Урганчдаги ётоқхонасига жойлаштирилган. Ҳозирги кунда ҳарбий қисмда карантинда бўлган беморлар йўқ.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+