Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухоро вилояти Пешку тумани ҳокими лавозимига Анвар Ҳамроев тайинланди. У тайинловга қадар Бухоро вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Хабарларга кўра, Анвар Ҳамроев 2020 йилдан буён Бухоро вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасига раҳбарлик қилиб келган.
Пешку туманини 2024 йилдан бери бошқариб келган Ҳаёт Давлатов 2026 йил июнь ойида Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.
Шундан сўнг туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш Омон Эргашев зиммасига юкланган. Энди эса Анвар Ҳамроев Пешку тумани ҳокими этиб тайинланди.
Олдинроқ Шерзод Бердиев вилоят ҳокимининг ўринбосари, Одилбек Артиқов эса Гурлан тумани ҳокими этиб тайинланганди.

Изоҳлар мавжуд емас