Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Давлат Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков нима сабабдан СЭСлар Covid-19га таҳлил ўтказишдан бош тортиши ва фуқароларни хусусий клиникага жўнатаётганлигини тушунтириб берди. Унинг сўзларига кўра, соғлом одамларни коронавирус учун таҳлилдан ўтказиш назарда тутилмаган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Отабековдан нима учун туман СЭСи тестларнинг камлигини айтиб, беморларни Covid-19га текширишдан бош тортаётгани ва уларни хусусий клиникага жўнатаётгани ҳақида сўралди.
Савол муаллифи айни пайтда СЭС тест синовларини "қўнғироқ" ёки таниш-билиш орқали ўтказиши ва натижаларни бераётганини маълум қилган.
Барча туман санитария-эпидемиология осойишталик марказлари тест тизимлари билан етарли миқдорда таъминланган, деди Отабеков. Бироқ, лаборатория синовларини амалга ошириш учун коронавирус инфекциясига таҳлил топшириш кўрсатмалари талаб қилинади.
Улар касалликнинг клиник кўринишлари, эпидемик кўрсатмалар, кишининг бемор билан мулоқотда бўлганлиги ёки эпидемик жиҳатдан хавфли ҳудуддан келганлигини ҳисобга олган ҳолда шифокор томонидан аниқланади. Бошқа ҳолларда таҳлиллар пуллик клиникаларида шартнома асосида олиб борилади, деди эксперт.
Соғлом кишиларни коронавирус учун бепул тестдан ўтказиш кўзда тутилмаган, таҳлиллар кишиларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши зарур, дея қўшимча қилди Нурмат Отабеков.
Изоҳлар мавжуд емас