Оқилов: болалар COVID-19ни асосан аломатсиз ёки енгил шаклида ўтказишади. Уларга кўпроқ суюқлик ва болалар парацетамолидан бериш керак
Жамият

Оқилов: болалар COVID-19ни асосан аломатсиз ёки енгил шаклида ўтказишади. Уларга кўпроқ суюқлик ва болалар парацетамолидан бериш керак

1030

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентда ўтказилган брифингда коронавирусга қарши курашиш Штаби аъзоси Хабибулла Оқилов болаларда коронавирус касаллиги қандай кечиши ва юқтирган ҳолатда нима қилиш кераклиги ҳақида гапириб берди. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилмоқда.

"Болалар билан яқин алоқада бўлганда, инфекцияни юқтирмай бўлмайди. Агар ўзини-ўзи яккалаш имконингиз бўлмаса, унда уларга юқтириш эҳтимоли катта, чунки вирус юқиш учун жиддий имкониятларга эга. Агарда битта хонада бўлсангиз ҳаттоки ҳимоя чораларига доимий риоя қилиш, жумладан қўлларни совун билан ювиш, ниқоб тақиш, санитайзер ва тузли эритмалардан фойдаланиш ҳам инфекциянинг олдини олмайди", - дея таъкидлади Оқилов.

Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, шуни ёдда тутиш керакки, болалар COVID-19ни асосан аломатсиз ёки енгил шаклида ўтказишади.

"Уларда иситма, томоқ оғриғи ва ич қотиши каби аломатлар кузатилиши мумкин. Аммо, умуман олганда, катталарга қараганда болалар ўзларини яхши ҳис этишади, уларда ҳолсизлик ва иштаҳанинг йўқлиги кузатилмайди. Аломатлар пайдо бўлганда терлаши учун кўп миқдорда суюқлик бериш, агар ҳарорат 38,5дан юқори бўлса, болалар парацетамолидан бериш керак ", - деди у.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...