Ҳокимлик паркоматлар ўрнатиладиган ва жамоат транспорти учун  алоҳида полосалар бўладиган кўчалар рўйхатини эълон қилган
Жамият

Ҳокимлик паркоматлар ўрнатиладиган ва жамоат транспорти учун алоҳида полосалар бўладиган кўчалар рўйхатини эълон қилган

713

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳокимлик паркоматлар ўрнатиладиган ва жамоат транспорти учун алоҳида полосалар бўладиган кўчалар рўйхатини эълон қилган. Бу қандай ишлаши ҳақида сўзлаб берамиз.

Пуллик турар жойлар

Автомобиллар учун пуллик турар жойлар (парковкалар) 11та кўчада бўлади. Уларда паркоматлар ўрнатилиб, тўловни шулар орқали амалга ошириш мумкин бўлади. Бундан ташқари, бу ерда иккита эвакуатор ва машинанинг нотўғри жойлашувини қайд этувчи паркон (махсус автомобиль) ишлайди. Тизим ИИВ билан интеграция қилинган бўлиб, ҳуқуқбузарга жарима тўғрисидаги хабарномалар юборилади.

Лойиҳа хусусий инвестор томонидан амалга оширилиб, ғолиб тендер давомида аниқланади. Шу билан бирга, инвесторга теварак ҳудудни ободонлаштириш, зарурият бўлганда тротуар, велойўлакча ва яшил зона ташкил қилиш мажбурияти юкланади. Тарифлар тегишли идоралар билан келишилган ҳолда тадбиркор томонидан ўрнатилади.

Автомобиллар турар жойларини барпо қилиш ишлари йил охиригача якунланиши лозим.

Парковалар ўрнатиладиган кўчалар:

  • Фидокор

  • Амира Темур

  • Нукус

  • Братислава

  • Миробод

  • Глинка

  • Авлиёота

  • Тарас Шевченко

  • Саид Барака

  • Моштабиб

  • Якуб Колас

Алоҳида полосалар

Жамоат транспорти учун алоҳида полосалар 11та кўчада бўлади. Бошқа транспорт турлари алоҳида полосаларни кесиб ўтмаслигини қандай назорат қилиш мумкинлиги очиқ қолмоқда. Масаланинг ечими сифатида камералар ўрнатиш таклиф қилинган. Натижада полосаларни умумий транспорт оқимидан бордюр билан чегаралаб қўйишнинг ҳожати қолмайди.

Шу билан бирга, алоҳида магистрал полосалардан ҳаракатланадиган автобусларга фото ва видео фиксация аппаратларини ўрнатиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Пировардида алоҳида полосалардан фақат жамоат транспорти учун фойдаланиш имконияти яратилади. Бошқа транспорт воситалари алоҳида полосалардан ҳарақатланган тақдирда, видео ва фото фиксация ҳисобидан қоидабузарларга жарималар юборилади.

Алоҳида полосаларни яратиш бўйича барча ишлар 2025 йил охиригача ўз ниҳоясига етказилиши лозим.

Алоҳида полосалар бўладиган кўчалар:

  • Келес

  • Ахмад Дониш

  • Боғишамол

  • Буюк ипак йўли

  • Махтумқули

  • Фарғона йули

  • Лутфий

  • Бешқайрағоч

  • Кўкча дарвоза

  • Беруний

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...