Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ҳокимлик яқин орада Тошкентда электробуслар сони ўнтага етишини тасдиқлади. Бу ҳақида Batafsil.uz хабар қилмоқда.
Бу тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва БМТ ривожлантириш Дастурининг Тошкентдаги доимий вакили Матильда Димовски ўртасида бўлиб ўтган музокаралар давомида маълум бўлди.
Ҳозирда Тошкентда бир дона Белоруссияда ишлаб чиқарилган Vitovt Electro E420 электробуси фаолият кўрсатмоқда. Унинг сиғими 27 та ўтирғич ва 66 та туриш жойидан иборат. Электробус синови 41 –сонли “Чилонзор 25 даҳа – Ипподром” йўналиши бўйича амалга оширилмоқда.
Фойдаланишдаги тежамкорлик электробуснинг асосий афзалликларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда Германия ва Корея ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликда маҳаллий ишлаб чиқарилаётган энг замонавий автобуслар билан қиёслаганда ҳам, электробусларни ток билан тўлдиришга кетадиган харажатлар йўналиш автобуслари учун сарфланадиган дизель ёқилғисидан 10 баробар арзонга тушади.
Тўплагичларни тўлиқ ток билан тўлдириш учун бор-йўғи 5-10 дақиқа вақт сарфланади. Буни ҳам охирги бекатда бажариш мумкин. Бир тўлдиришда автобус 40 километрдан ортиқ йўл боса олади. Бир кунда автобус 15 та рейсни амалга оширади. Унинг салони кучли кондиционерлаш тизими билан таъминланган бўлиб, қуёшли Тошкент шароити учун ўта муҳим саналади.
Изоҳлар мавжуд емас