Загрузка
Загрузка
Олий суд таркибида йирик кадрлар алмануви амалга оширилди
Жамият

Олий суд таркибида йирик кадрлар алмануви амалга оширилди

40
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала атрофлича кўриб чиқилди.

Сенат томонидан қабул қилинган тегишли қарорга мувофиқ, одил судлов соҳасидаги кўп йиллик тажрибаси ва касбий малакаси инобатга олиниб, Ғалим Абдухолиқов, Жанат Аймаганбетова, Зафар Каримов ҳамда Кароматжон Давлетова 10 йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланганлар.

Шу билан бирга, бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Д.Жўраев, Д.Каримов ва Н.Жавлиев Олий суд судьяси лавозимидан озод этилган. Шунингдек, ўз аризасига кўра А.Абдикаримов, О.Арабов, Н.Мирзаалимов, С.Тоғанов ҳамда О.Турдиевнинг судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.

Кеча, шунингдек, Асаджан Ходжаев рақамли технологиялар вазирининг комплаенс ва ички коррупцияга қарши назорат масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганди. Тегишли қарорни 10 сентябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева имзолаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...