Загрузка
Загрузка
Оператор билан боғланиш учун 30 дақиқагача кутишга тўғри келмоқда — Рақобат қўмитаси қисқа рақамлар муаммосини кўтарди
Жамият

Оператор билан боғланиш учун 30 дақиқагача кутишга тўғри келмоқда — Рақобат қўмитаси қисқа рақамлар муаммосини кўтарди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Рақобат қўмитаси аҳолининг қисқа рақамли алоқа марказларига мурожаат қилишда узоқ кутилши, қўнғироқларга жавоб берилмаслиги ва техник узилишлар каби муаммоларни бартараф этиш юзасидан Рақамли технологиялар вазирлигига таклифлар юборди.

Қўмита маълум қилишича, истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқларидан бири товар ва хизматлар, шунингдек уларни тақдим этувчи ташкилотлар ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумот олиш ҳисобланади. Бироқ сўнгги вақтларда аҳоли билан ишловчи ташкилотларнинг қисқа рақамлари доимий банд бўлиши, оператор билан боғланиш учун узоқ вақт кутиш, қўнғироқларга жавоб берилмаслиги ҳамда навбат яқинлашганда алоқанинг узилиши каби ҳолатлар кўпайган.

Қўмита ўтказган ўрганишларга кўра, мобил алоқа абонентларининг энг кўп мурожаатлари электр, газ, сув таъминоти ва бошқа ҳаётий муҳим хизматларнинг қисқа рақамларига амалга оширилган. Айрим ҳолатларда оператор билан боғланиш учун кутиш вақти 10–30 дақиқагача етган.

Таҳлилларга кўра, коммунал хизматларга оид мурожаатларнинг 80–90 фоизидан ортиғи Рақобат қўмитасининг 1159 ишонч рақами орқали қабул қилинган. Бу йўналишда газ таъминоти бўйича мурожаатлар 4,5 баробарга, маиший чиқиндилар хизмати бўйича 2,4 баробарга, ичимлик суви ва қурилиш хизматлари бўйича эса 1,2 баробарга ошган.

Шунингдек, қўмита хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг алоқа марказлари фаолиятини тартибга солувчи ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслигини аниқлаган. Бу эса фуқароларнинг ишонч телефонларидан самарали фойдаланишига тўсқинлик қилиб, уларнинг ортиқча вақт сарфлашига ва мурожаатлар тезкор ҳал этилмаслигига сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан Рақобат қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлигига бир қатор таклифлар киритган. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 790-сон қарорида назарда тутилган алоқа марказлари фаолиятини баҳолаш тартибини аҳоли билан ишловчи барча ташкилотларга татбиқ этиш, аниқ хизмат стандартларини белгилаш, аниқланган камчиликлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш ҳамда натижаларни очиқ эълон қилиб бориш таклиф этилган.

Қўмита таъкидлашича, мазкур таклифлар амалиётга татбиқ этилса, аҳолининг ишонч телефонлари орқали мурожаат қилиш жараёни тезлашади, ортиқча вақт сарфи қисқаради ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларга бўлган ишонч ошишига хизмат қилади.






Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...