Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда аёллар ҳимояси кучайтирилди ва "боланинг энг яхши манфаатлари" тамойили мустаҳкамланди
Жамият

Ўзбекистонда аёллар ҳимояси кучайтирилди ва "боланинг энг яхши манфаатлари" тамойили мустаҳкамланди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун қабул қилинди. Ҳужжат, шунингдек, "боланинг энг яхши манфаатлари" тушунчасини мустаҳкамлайди ва ижтимоий ҳимоя муассасаларининг ваколатларини кенгайтиради.

Асосий янгиликлардан бири "боланинг энг яхши манфаатлари" тушунчаси ва уларни таъминлаш кафолатларининг қонун билан мустаҳкамланиши бўлди. Бу боланинг фаровонлиги, хавфсизлиги, соғлиғи ва тўлақонли ривожланишига устувор аҳамият бериладиган шароитлардир. Гап оилада улғайиш, таълим олиш, шунингдек, шаън, қадр-қиммат ва шахсий дахлсизликни ҳимоя қилиш ҳуқуқи ҳақида бормоқда. Қарор қабул қилишда энди боланинг фикри ва унинг индивидуал хусусиятлари албатта ҳисобга олинади.

Бундан ташқари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги ташкилотлар, шу жумладан, хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига жабрланувчиларнинг манфаатларини кўзлаб давлат божи тўламасдан судларга мурожаат қилиш ва суд мажлисларида уларнинг номидан вакиллик қилиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, жабрланувчининг ихтисослаштирилган марказга жойлаштирилиши унга бир ойгача муддатга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилишига асос бўлиши белгиланди.

Аввалроқ II Осиё хотин-қизлари форумида Осиё мамлакатлари сиёсати, иқтисодиёти, илм-фани, таълими ва ижтимоий ҳаётида хотин-қизларнинг ролини кенгайтиришга қаратилган Бухоро декларацияси қабул қилинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...