Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда олти ой ичида аёлларга 772 миллиард сўмлик декрет пуллари тўлаб берилди
Жамият

Ўзбекистонда олти ой ичида аёлларга 772 миллиард сўмлик декрет пуллари тўлаб берилди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Давлат ижтимоий суғуртаси жамғармаси томонидан 66 мингдан ортиқ аёлга хомиладорлик ва туғиш нафақаси расмийлаштирилди. 

Ижтимоий суғурта жамғармаси раҳбари Нодир Муслиддинов Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон иш берувчилар конфедерацияси ҳамда жамғарма ҳамкорлигида ташкил этилган очиқ мулоқотда маълум қилишича, ушбу давр мобайнида декрет пулларини молиялаштириш учун давлат бюджетидан жами 772 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

Мамлакат бўйича нафақа олган аёлларнинг асосий қисми, яъни 55 минг нафари (83 фоизи) давлат секторида фаолият юритадиган ходимлар ҳиссасига тўғри келган. Хусусий секторда меҳнат қилаётган 11 минг нафар (17 фоиз) аёлга эса жами 163 миллиард сўм декрет тўловлари ажратилган. 

Қувонарлиси, хусусий секторда мазкур нафақани олувчилар сони ўтган йилнинг мос давридаги 6 минг нафардан 11 минг нафарга етиб, қарийб икки бараварга кўпайган.

Эслатиб ўтамиз, бу кўрсаткич 2026 йилнинг биринчи чорагида 378,6 миллиард сўм бўлганди. Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб мазкур нафақалар Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан проактив шаклда тайинланиши йўлга қўйилган эди.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...