Загрузка
Загрузка
Қирғизистонда Қамчибек Ташиев "75 лар хати" доирасида айбдор деб топилди
Дунё

Қирғизистонда Қамчибек Ташиев "75 лар хати" доирасида айбдор деб топилди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 2 июль куни, Бишкек шаҳридаги Первомай туман судида судья Азирет Медеров раислигида "75 лар хати" деб номланган шов-шувли жиноят иши бўйича якуний ҳукм чиқарилди. Ушбу суд жараёни бир неча ой давомида жамоатчилик ва сиёсий доиралар диққат марказида бўлиб келганди. 

Суд қарорига кўра, айбланувчиларнинг ҳаракатлари икки гуруҳга ажратилган ҳолда кўриб чиқилган. 

Улардан биринчиси хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш айблови ҳисобланади. Суд Қамчибек Ташиев, Курманкул Зулушев, Нурланбек Тургунбек уулу, Бекболот Талгарбеков ва Аали Карашевларни ушбу модда бўйича айбсиз деб топган. 

Иккинчиси эса ҳокимиятни куч билан эгаллашга тайёргарлик кўриш айбловидир. Ушбу модда бўйича Қамчибек Ташиев, Курманкул Зулушев, Нурланбек Тургунбек уулу, Бекболот Талгарбеков, Курсан Асанов, Курманбек Дыйканбаев, Аали Карашев ва Эмиль Узакбаевлар айбдор деб топилган. 

Судья Азирет Медеров томонидан чиқарилган ҳукмга биноан, айбдор деб топилган барча шахслар тўрт йилга озодликдан маҳрум этилган ва уларга тегишли мол-мулкларни мусодара қилиш белгиланган. Шу билан бирга, суд ушбу шахсларга нисбатан пробация чорасини қўллашга қарор қилган. 

Натижада, февраль ойидан бери ҳибсда сақланиб келган Аали Карашев, Бекболот Талгарбеков, Курманбек Дыйканбаев, Курсан Асанов ва Эмилбек Узакбаевлар суд залидан озод этилган. 

Маълумот учун, Қамчибек Ташиев 2026 йил 10 февралда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси ва Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилганди. Шундан сўнг унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва юқоридаги икки модда бўйича айблов эълон қилинганди.  

Дастлабки босқичда иш материаллари махфийлаштирилиб, суд жараёнлари ёпиқ тарзда ўтказилган бўлса-да, кейинчалик 15 июнь куни мажлислар очиқ режимда давом эттирилган, 22 июндан эса яна махфий мақомга ўтказилган эди. Шунингдек, Қамчибек Ташиевга ва бошқа айбланувчиларга прокурорлар 9 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни сўраганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...