Загрузка
Загрузка
Навоийда МИБдан қочган Onix ҳайдовчиси гиёҳвандлик моддаси билан қўлга тушди
Ҳодисалар

Навоийда МИБдан қочган Onix ҳайдовчиси гиёҳвандлик моддаси билан қўлга тушди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий вилоятига киришдаги ЙПХ масканида Мажбурий ижро бюроси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган AUTOCON тадбири давомида оддий йўл ҳаракати қоидабузарлиги каттароқ жиноятнинг фош этилишига сабаб бўлди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбирига Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби хабар берди.

Тадбир давомида тўхтатилган Onix русумли автотранспорт воситасининг МИБ Тошкент вилояти бошқармаси иш юритувида 7 та маъмурий қоидабузарлик бўйича жами 4 миллион 326 минг сўмлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.

МИБ ходимлари ҳайдовчи билан ушбу қарздорликни бартараф этиш юзасидан суҳбатлашаётган вақтда, фуқаронинг ўзини ҳаддан ташқари шубҳали тутиши ички ишлар ходимларининг эътиборини тортган. 

Шундан сўнг холислар иштирокида ўтказилган шахсий тинтув жараёнида ҳайдовчининг ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаронинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Тошкент вилояти бошқармаси қидирув ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида узоқ вақтдан буён яшириниб юрган Spark русумли транспорт воситаси Ангрен шаҳри ҳудудида аниқланган ва ушланганди. Текширувлар давомида мазкур автомашина эгаси рекорд даражадаги қоидабузарликларни содир этгани маълум бўлган эди.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...