Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз маълум қилишича, синоптиклар ҳафтада кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот беришган.
“Бугун кундузи Ўзбекистонда об-ҳаво Урал устида жойлашган кучли совуқ антициклон билан белгиланмоқда. Республиканинг аксарият қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Сурхондарё вилоятида, кечқурун эса-Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида камроқ ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин", - дея қайд тишмоқда синоптиклар.
Ҳарорат фони 6-9 даража меъёр кўрсаткичларидан паст бўлиб, 0-5 даража илиқликда сақланиб қолади.
Эртага, 8 декабрь куни мамлакатимиз ҳудудида енгил қор ёғади, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Чоршанба куни ёғингарчилик эҳтимоли фақат Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида мавжуд бўлади.
10-11 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Бутун ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқлик бўлади, бу ҳам шу кунларнинг иқлим меъёридан 6-9 даража пастдир.
Изоҳлар мавжуд емас