Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йил 4 ноябрь куни QS Quacquarelli Symonds агентлиги томонидан эълон қилинган QS Asia University Rankings 2026 рейтингида Ўзбекистоннинг 22 та университети ўз ўрнини топди. Шулардан 8 таси ўтган йилга нисбатан рейтингини яхшилаган.
Мутахассислар фикрига кўра, бу натижа мамлакатимиз олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларнинг амалий самарасидир. Рейтинг мезонларига илмий салоҳият, халқаро нуфуз, битирувчиларнинг бандлик даражаси, ўқув жараёнининг сифати ҳамда халқаро ҳамкорлик фаолияти киради.
Ўзбекистон ОТМлари QS Asia University Rankings 2026 натижалари:
1. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти – 103-ўрин
2. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети – 180-ўрин
3. Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 274-ўрин
4. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети – 301-ўрин
5. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети – 307-ўрин
6. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети – 557-ўрин
7. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети – 588-ўрин
8. Тошкент давлат транспорт университети – 602-ўрин
9. Урганч давлат университети – 632-ўрин
10. Тошкент давлат аграр университети – 741–750-ўрин
11. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат университети – 801–850-ўрин
12. Фарғона давлат техника университети – 851–900-ўрин
13. Тошкент давлат шарқшунослик университети – 851–900-ўрин
14. Фарғона давлат университети – 901–950-ўрин
15. Қарши давлат университети – 901–950-ўрин
16. Андижон давлат университети – 951–1000-ўрин
17. Наманган давлат техника университети – 951–1000-ўрин
18. Бухоро давлат университети – 1001–1100-ўрин
19. Ғулистон давлат университети – 1001–1100-ўрин
20. Жиззах политехника институти – 1001–1100-ўрин
21. Бухоро давлат техника университети – 1201–1300-ўрин
22. Чирчиқ давлат педагогика университети – 1201–1300-ўрин
Эслатиб ўтамиз, Оксфорд университетининг "Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари" факультетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилиши йўлга қўйилганди. Бу ҳақда Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилган.

Изоҳлар мавжуд емас