Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда ОТМларда контракт тўловларини амалга оширишда солиқ имтиёзини қўлга киритиш учун ёш цензи бекор қилинди. Эндиликда ота-оналар олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўловларни амалга оширишда фарзандининг ёшидан қатъи назар, 12 фоизлик солиқ имтиёзидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Давлат солиқ қўмитаси хабарига кўра, профессионал ва олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўловларни амалга оширишда солиқ имтиёзларини тақдим этиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
Солиқ кодексига мувофиқ, фуқароларнинг солиқ солинадиган даромадларидан солиқ тўловчининг ўзи, унинг фарзандлари, шунингдек эри ёки хотини, агар улар 26 ёшга тўлмаган бўлса, олий ўқув юртларида ўқиш учун тўловга йўналтирилган суммалар чегириб ташланади.
Энди имтиёз болаларнинг ёшидан қатъи назар берилади. Бундан ташқари, ўзи, фарзандлари ёки турмуш ўртоғининг ўқиши учун тўловни амалга оширишда солиқ имтиёзи нафақат талабанинг ўзига, балки унинг ота-онасига, шунингдек, 26 ёшга тўлмаган эри ёки хотинига ҳам татбиқ этилади.

Изоҳлар мавжуд емас