Загрузка
Загрузка
"Тоза бизнес" дастури доирасида "Коррупцияга қарши курашиш соҳасида йилнинг энг яхши компанияси" мукофоти жорий этилади
Жамият

"Тоза бизнес" дастури доирасида "Коррупцияга қарши курашиш соҳасида йилнинг энг яхши компанияси" мукофоти жорий этилади

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббуси билан бизнесда ҳалоллик ва шаффофликни рағбатлантиришга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Бу ҳақда Агентлик директори Акмал Бурхонов Бизнесда ҳалоллик бўйича V халқаро форумда маълум қилди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Мазкур форум мамлакатда ўтказилаётган Аксилкоррупция ойлиги доирасида ташкил этилган бўлиб, унда давлат идоралари, халқаро ташкилотлар ва бизнес вакиллари ўртасида тадбиркорлик соҳасидаги коррупциявий хавфларни камайтириш, ҳалол рақобат муҳитини шакллантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Акмал Бурхоновнинг таъкидлашича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўрт йил аввал Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман билан ҳамкорликда Ўзбекистон бизнесининг Коррупцияга қарши курашиш хартиясини ишлаб чиққан. Ҳозиргача унга мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти қўшилган.

Бироқ хартияга қўшилган компанияларни фақат тавсия ва чақириқлар билан чекланмасдан, уларни амалий рағбатлантириш зарурати юзага келган. Шу мақсадда жорий йил февраль ойида Президент фармони билан "Коррупциясиз, ҳалол ва ошкора бизнес" — "Тоза бизнес" миллий дастурини амалга ошириш белгиланган.

Дастур доирасида Коррупцияга қарши курашиш хартиясининг электрон платформаси орқали иштирокчи компанияларни рағбатлантириш ва улар учун имтиёзлар тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган. Шунингдек, коррупцияга қарши ички тизимларни самарали жорий этган компанияларга махсус мувофиқлик белгиси бериш ҳамда "Коррупцияга қарши курашиш соҳасида йилнинг энг яхши компанияси" мукофотини таъсис этиш кўзда тутилган.

Форумда бизнес ва давлат бошқарувида ҳалолликни таъминлашга қаратилган бошқа механизмлар ҳам маълум қилинди. Жумладан, давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши менежмент тизимини сертификатлаштириш жорий этилмоқда. Давлат харидларида эса сунъий интеллект ёрдамида аффилланганлик ва манфаатлар тўқнашувини автоматик аниқлаш механизмлари йўлга қўйилмоқда.

Бундан ташқари, коррупция ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш учун ҳимоя ордери механизмини жорий этиш белгиланган.

Агентлик директори давлат харидлари, рухсат бериш ва назорат жараёнларидаги коррупциявий хавфлар, бизнесда комплаенс тизимларини жорий этишдаги тўсиқлар ҳамда ҳалол компанияларни қўллаб-қувватлаш масалалари форумнинг асосий муҳокама мавзулари бўлишини қайд этди.

Айниқса, кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун коррупцияга қарши механизмларни ортиқча харажатлар ва бюрократик тўсиқларсиз жорий этиш имкониятларини ишлаб чиқишга эътибор қаратилмоқда.

Форум доирасида Коррупцияга қарши курашиш хартиясига янги компанияларнинг қўшилиш маросими ҳам ўтказилиши белгиланган.

Агентлик маълумотига кўра, форумнинг мақсади тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларни очиқ муҳокама қилиш, уларнинг таклифларини ўрганиш ва бизнес фаолиятида бюрократия ҳамда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалий ечимларни ишлаб чиқишдан иборат.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...