Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиевга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, ОТМлар томонидан талабалар ва ўқитувчиларнинг профилактикаси учун гидроксихлорохин ва цинк харид қилинади.
Соғлиқни сақлаш ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлари томонидан ОТМ талабалари ва ходимларини коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш бўйича қўшма қарор имзоланган.
Ҳужжатда коронавируснинг олдини олиш учун ОТМ талабалари ва ходимлари томонидан гидроксихлорохин ва цинк препаратларини қабул қилиш зарурлиги қайд этилган. ОТМларга “Дори-дармон” компанияси ва унинг ҳудудий филиалларидан шартнома асосида барча дори-дармонларни харид қилиш топширилган.
Дориларни харид қилиш бўйича харажатлар ОТМларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобдан қопланади.
Изоҳлар мавжуд емас