Загрузка
Загрузка
Учкўприкда фаст-фуддан 60 га яқин фуқаро заҳарланди
Ҳодисалар

Учкўприкда фаст-фуддан 60 га яқин фуқаро заҳарланди

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида сифатсиз овқат маҳсулотларидан заҳарланиш ҳолати кузатилди. Бунинг оқибатида шифохонага 57 нафар фуқаро мурожаат қилган. 

Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитасининг маълум  қилишича, 2026 йил 17–18 сентябрь кунлари туман аҳолиси ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши шикоятлари билан тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ҳамда барчаси шифохонага ётқизилган. 

Дастлабки суриштирувлар давомида жабрланувчилар Наврўзшоҳ кўчасидаги фаст-фуд шохобчасида хот-дог ва нон-бургер истеъмол қилгани аниқланган. 

Шифокорларнинг билдиришича, беморларда овқатдан заҳарланиш аломатлари кузатилган бўлиб, ҳозирда оғир ва реанимацион аҳволдаги беморлар йўқ. 

Ҳолат юзасидан эпидемиологик суриштирув ва ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...