Загрузка
Загрузка
Пойтахт ҳокимлиги “Дўстлик” боғида кутилаётган ўзгаришларни  тақдимот қилди. Янги боғ шовқин суронли аттракционлари бўлмаган яшил ҳудудга  айлантирилади
Жамият

Пойтахт ҳокимлиги “Дўстлик” боғида кутилаётган ўзгаришларни тақдимот қилди. Янги боғ шовқин суронли аттракционлари бўлмаган яшил ҳудудга айлантирилади

695
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Пойтахт ҳокимлиги “Дўстлик” боғида кутилаётган ўзгаришларни тақдимот қилган. Янги боғ шовқин суронли аттракционлари бўлмаган яшил ҳудудга айлантирилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

“Дўстлик” боғи бир неча йил давомида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси балансида бўлиб, инвестор топилгунича ёпиқ ҳолда бўлган. Чиқиндиларни йиғиш ва дарахтларни суғориш билан бу ишга бефарқ бўлмаган кўнгиллилар ҳамда ободонлаштириш бошқармаси шуғулланган.

Ҳозир боғ шаҳар ҳокимлигига қайтарилган ва уни пойтахт ҳокимлиги тикламоқда.

Боғда нима янгиликлар бўлади?         

1. Боғнинг барча дарахтлари сақланиб қолди. Шу жумладан, генерал-губернатор дала-ҳовлиси даврини кўрган учта қадимги чинор дарахтлари ҳам сақланди. Яна 700 тупга яқин дарахт ва буталар экилади.

2. Барча сув ҳавзалари сақланиб қолади, уларнинг умумий майдони 10 000 квадрат метр, “юқори кўл”да фаввора ва лазерли томошалар ташкил этилади. “Капалак кўл” ларда филтрлаш учун сув исроф қилинишининг олдини олиш мақсадида гидроизоляция ташкил этилмоқда. Кўл ва фаввораларга ҳамда суғоришга сувни етказиш учун бешта чуқур, насосли қудуқ қазилди.

3. Боғда шовқинли аттракционлар бўлмайди, велосипед йўлаги унинг марказий қисмидан ўтиб, сайрлар учун ташкил қилинган йўлаклар билан кесишмайди. Велосипедлар, самокатлар ва скейтлар ижараси ташкил қилинади.

4. Болалар учун майдончалар, мавзули, математик, географик, астрономик, лингвистик ва бошқа йўналишлардаги ҳудудлар ташкил қилиниб, улар фанларни ўйин шаклида ўрганиш учун формула ва алифболар таъминланади.

5. Концертлар ва бошқа тадбирлар учун амфитеатр, шахмат, воркаут, йога ҳудудлари ҳамда спорт майдончалари қурилади.

6. Хоҳловчиларга ўтли жойларда пикник қилиш учун ҳудудлар ажратилади. Шунингдек, автомобиль ва велосипедлар учун катта тураргоҳ қурилмоқда.

7. 1976 йилда Тошкент ва Сиэтл шаҳарлари ўртасидаги қардошлик алоқаларининг рамзи сифатида бунёд этилган “Сиэтл боғи” ҳам реконструкция қилинади. Реконструкция муаллифлари боғнинг бирламчи кўринишини қайтариш мақсадида плиткалар ва болалар расмлари билан безатилган кўринишини иложи борича қайтаришга уринадилар. Шунингдек, “глобусли” чиройли фаввора қайта ишга туширилади.

8. Эскирган муҳандислик коммуникацияларининг ўрнига янгилари ўтказилмоқда. 120 та ёритгич ўрнатилади.

9. Боққа кириш бепуллигича қолади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...