Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кеча, 4 сентябрь куни, Тошкент шаҳрида 22 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодисалар оқибатида 4 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олган. Шу куни пойтахт йўлларида 4 751 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги ҳам қайд этилган.
Транспорт ҳаракати мониторингига кўра, 4 сентябрь куни Тошкент кўчаларида сутка давомида жами 1 502 057 та транспорт воситаси ҳаракатланган. Бу 3 сентябрдаги кўрсаткичдан 14 807 тага ёки 1 фоизга кўп.
Кун давомида 170 та йўналишда 1 670 та автобус ҳаракатланиб, 1 228 158 нафар йўловчи ташилган. Метрополитен хизматидан эса 862 053 нафар йўловчи фойдаланган.
Тиғиз вақтда 6 та чорраҳада тирбандлик даражаси 7 баллга етган, яна бир чорраҳада эса 7 баллдан ошган.
Тирбандликни камайтириш мақсадида айрим светофорларнинг иш режими ўзгартирилиб, зарур йўналишларда яшил сигнал вақти узайтирилган. Шунингдек, ҳаракатни тартибга солиш учун чорраҳаларга ЙПХ ходимлари жалб қилинган.

Изоҳлар мавжуд емас