Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. ППХ инспекторидан қочиб кетган Nexia ҳайдовчиси буни нотаниш қизнинг илтимосига кўра қилганлигини тушунтирди. Бироқ, инспекторнинг айтишича, у бир неча бор ҳайдовчини енгил табиатли қизлар билан тўхтатган. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда ППХ инспектори Nexia автомобилини тўхтатишга уринганлиги акс этган видео тарқалган. Видеода автомобиль ортга қараб юриганлиги ва қочиб кетганлиги кўриниб турибди. Шу билан бирга, салонда ҳайдовчидан ташқари ёш қиз ҳам бўлган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда тайёрланган ушбу воқеа сюжети “Тошкент 24” дастури орқали эфирга берилган.
Тошкентнинг Яшнобод туманида инспектордан яширинган Nexia ҳайдовчиси бир неча соатдан кейин пост-патрул хизмати ходимлари томонидан ушланган. 26 ёшли Аброр ўзини йўқотиб қўйганини айтиб, айбини оқламоқчи бўлган.
Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у сув ва дори ичиш учун автобус бекатидаги дўконга бориб тўхтаган. Аммо шу заҳоти бир қиз машинага ўтириб, шу яқинда муштлашиш юз бергани ва тезроқ кетиш кераклигини айтган. Ҳайдовчи эсанкираб қолиб, машинани жойидан қўзғатган. Шу пайт инспекторнинг машинаси унинг йўлини тўсган. Нима қилишни билмаган Аброр орқага ҳайдаган ва тезда бекатдан кетиб қолган.
"Мен қизни илтимос қилган жойигача олиб бордим. Кечирим сўраш ва ички ишлар идоралари ходимларига нима учун бундай қилганимни айтиб бериш учун қайтиб келдим", - дея тушунтирди ҳайдовчи.
Аммо уни ушлаган ППС инспектори Азиз Наманов бошқа сабабни илгари сурди. У ҳайдовчини сурункали ҳуқуқбузар сифатида таниб қолганлигини айтди. Инспектор 23 март куни соат 02:00 атрофида унинг машинасини 6-туғруқхона ёнида кўрган. У билан бирга машинада енгил табиатли қизлар ҳам бўлган.
Инспекторнинг таъкидлашича, у олдинги навбатчилиги пайтида ҳам худди шундай манзарага гувоҳ бўлиб, ҳар сафар ҳайдовчига огоҳлантириш бериб келган. Бу гал ҳайдовчи инспекторни кўриши биланоқ, шошган ҳолда машинага ўтириб қочиб кетган. Инспектор унинг йўлини тўсишга уринган бўлсада, ёш йигит ортга ҳайдаб, қизлардан бири билан кетиб қолган.
Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси ("Ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлик") бўйича баённома тузилган. Автомобиль жарима майдончасига олиб борилган.
Изоҳлар мавжуд емас