Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Президент фармони билан Шахло Турдиқулова Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизматига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилмоқда.
Тайинланишидан олдин у Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори лавозимида ишлаган.
Турдиқулова 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетини тамомлаган.
Биология фанлари доктори, профессор, “Дустлик” ордени соҳиби.
Илмий фаолияти давомида у 160 дан ортиқ илмий ишлари, жумладан, 2та дарслик ва 2 та монография, 40дан ортиқ мақолаларини халқаро нашрларда чоп этган.
Унинг илмий кўрсаткичлари: Херш индексда – 11 ўрин, бошқа олимлар томонидан иқтибослик статистикаси - 1085, Ўзбекистонда энг юқори - 149,5га тенг умумий ипмакт факторга эга.
Изоҳлар мавжуд емас