Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни ривожлантириш, инновацияларни жорий этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун икки нафар вакил давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Фармонга кўра, Шукуров Анвар Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманидаги Qoraqalpoq sement компанияси таъсисчиси сифатида саноат, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани, инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширгани ҳамда инновацион технологияларни самарали қўллагани учун "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор" фахрий унвони билан тақдирланган.
Яна бир қорақалпоғистонлик, Нукус туманидаги асаларичилик хўжалиги раҳбари Жубаев Бахтияр эса соҳада истиқболли лойиҳаларни амалга оширгани, кооперация асосида янги иш ўринларини яратиб, камбағалликни қисқартиришга қўшган ҳиссаси учун "Дўстлик" ордени билан мукофотланган.

Изоҳлар мавжуд емас