Прокуратура Тошкент шаҳри марказида болалар майдончасини ўзбошимачалик билан бузган қурувчига  нисбатан судга даъво киритди
Жамият

Прокуратура Тошкент шаҳри марказида болалар майдончасини ўзбошимачалик билан бузган қурувчига нисбатан судга даъво киритди

647

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Миробод тумани прокуратураси Амир Темур кўчаси,24 уйнинг болалар майдончасини ўзбошимачалик билан бузган қурувчига нисбатан судга даъво аризасини киритди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбирига Бош прокуратуранинг матбуот хизмати маълум қилган.

Илгари Batafsil.uz болалар майдонасининг бузилиши оид хабар берган эди. Порталимизда мазкур хабарнинг эълон қилинганидан сўнг бу ишга туман прокуратураси ходимлари қўшилишди. Прокуратуранинг таъкидлашича, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 9 февралдаги қарорига кўра, тадбиркорга уйни таъмирлаш ва маъмурий-маиший мажмуани қуришга рухсат берилган. Аммо, кейинчалик бу рухсат бекор қилинган.

“Чилонзор тумани маъмурий судининг 2018 йил 13 ноябрдаги қарорига асосан, “Барака-коммунал” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мурожаати қаноатлантирилиб, ҳокимнинг юқорида кўрсатилган қарори бекор қилинган. Шундан сўнг, барча қурилиш ишлари тўхтатилган бўлсада, ҳудуд илгариги ҳолатга келтирилмаган”, - деб изоҳ бермоқда прокуратура. Шу муносабат билан, Миробод тумани прокуратураси 16 октябрь куни ушбу тадбиркорга нисбатан даъво аризаси билан Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган. Тадбиркордан иншоотни демонтаж қилиб, ҳудудни илгариги ҳолтга келтириш талаб этилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...