Загрузка
Загрузка
Путин: Ўрта Осиёлик мигрантларнинг Россияда мослашиши қийин. Уларнинг келиб чиқиш мамлакатларида Россия таълимини жорий қилиш керак
Жамият

Путин: Ўрта Осиёлик мигрантларнинг Россияда мослашиши қийин. Уларнинг келиб чиқиш мамлакатларида Россия таълимини жорий қилиш керак

492
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Рус тили ва маданиятини билганларга Россия шароитларига мослашиш осонроқ кечади. Шунинг учун Россиядаги иммиграция масалаларини ҳал этиш борасида мигрантларнинг маълумот даражаси ва маданий яқинлигидан келиб чиқиш лозим. Бу ҳақида пайшанба куни бўлиб ўтган катта матбуот анжумани давомида Россия Президенти Владимир Путин гапириб ўтди.

“Россия маданиятини ҳурмат қиладиган ва уни биладиган, рус тилида гапирадиган кишиларнинг Россия шароитларига мослашиши соддароқ кечади. Белоруслар, украиналиклар, ҳаттоки молдаванлар учун бу осонроқдир, маҳаллий аҳоли ҳам уларни яхши қабул қилади. Бизда 3 миллион нафар украиналик яшамоқда. Донбассдаги фожеали воқеалардан сўнг яна шунчаси кўчиб келди”, - деди Президент.

Унинг айтишича, Марказий Осиёликларнинг мослашиши оғирроқ кечади.

“У ерда бизнинг таълим тизимимизни жорий қилиш, рус тили курсларини очиш, Россия мактаблари ва ОТМ филиалларини ташкил қилиш лозим. Шундагина бу ерга келадиган кишилар ўзларини қулай ҳис этишади. Маданиятимиз ва тарихимизга ҳурматсизлик ҳолатлари билан дуч келганида маҳаллий   аҳолининг ҳам бу қадар кучли ғаш қилмайди”, - деб таъкидлади Россия раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, давлатнинг иқтисодий ўсиши учун меҳнат бозорида малакали кадрларга эҳтиёж мавжуд. Шу боис, хорижликларнинг Россияга келишини таъқиқлаш эмас, балки уларнинг оқимимини назорат қилиш лозим.

“Бу улар (бошқа давлат мигрантлари)нинг келишига тўсиқ қилиш дегани эмас. Иқтисодиёт фуқаролар оқимини талаб этади. Бозорда етарли миқдорда кадрларнинг етишмовчилиги иқтисодий ўсишни тўхтатиб турувчи омиллардан бири саналади. Лекин бу ишни ақл билан ва тегишли ёндошув асосида амалга ошириш керак”, - деди Путин.

Президент миграция масаласига тизимли ёндошиш зарурлигини алоҳида кўрсатиб ўтди.

“Умумий Ватанимиз ичра одамлар бир ҳудуддан иккинчисига ўтиб кетаётганларида ўзларини қулай сезишлари, шу билан бирга қонун ва қоидаларни ҳурмат қилишлари учун мамлакат ичида федерациянинг тегишли субъектлари ва миллий республикаларнинг жамоат бирлашмалари ишлаши лозим”, -деб қўшимча қилди Президент.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+