Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Путиннинг Самарқандга ташрифи чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасида муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган ҳужжат имзоланади.
Бугун, 15 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин мамлакатимизга ташриф буюрди. Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Ташрифнинг биринчи кунида олий даражадаги музокаралар ўтказилиб, улар давомида Ўзбекистон-Россия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
"Музокаралар натижасида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган икки томонлама ҳужжат имзоланиши режалаштирилган", - дея қайд этмоқда Мирзиёевнинг матбуот хизмати.
Шунингдек, Россия Президенти Владимир Путин 16 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммитида ҳам иштирок этади.
Изоҳлар мавжуд емас