Рамзан Қодиров Ўзбекистон президентининг туғилган кунига иккита от совға қилди. Видео
Жамият

Рамзан Қодиров Ўзбекистон президентининг туғилган кунига иккита от совға қилди. Видео

609

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга 65 ёшга тўлиши муносабати билан иккита от совға қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Мен отларни жуда яхши кўраман ва биламанки, сиз ҳам уларни жуда яхши кўрасиз. Шунинг учун бутун чечен халқи ва шахсан ўзим номимдан бундай отларни совға қилишга қарор қилдим – улар ўргатилган ва бироз шаддод. Ўйлайманки, булар сизга ёқади. Барча бутун халқига бахт ва омад тилаб қоламан. Мен Ўзбекистонни ва ўзбек халқини жуда яхши кўраман", - деди Қодиров.

"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан чин юракдан табриклайман! Шавкат Миромоновични камтарин ва меҳмондўст инсон, шу билан бирга доно ва узоқни кўра оладиган сиёсатчи сифатида таърифлаш мумкин. У ўз ватанини чинакам севади ва раҳбарлик қилган йиллар давомида халқнинг эъзози ва ҳурматига сазовор бўлди", - деди Чеченистон раҳбари.

"Мен Шавкат Миронович билан танишиш бахтига муяссар бўлганман, унинг бутун касбий фаолияти ўз фуқаролари манфаати учун фидокорона хизмат қилиш билан боғлиқ. Ўзбекистонга ташрифим давомида бўлиб ўтган мазмунли учрашувимизни илиқлик билан эслайман. Хизмат сафарим давомида унинг сиёсати тўғри эканига шахсан амин бўлдим, чунки бу ерлар гуллаб-яшнамоқда, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи йилдан-йилга мустаҳкамланиб бормоқда. Ишончим комилки, биринчи навбатда, президентнинг одилона сиёсати боис Ўзбекистон яқин орада ислом туризмининг марказига айланади, чунки бу юрт динимизнинг бой тарихини сақлаб қолмоқда", - дея қўшимча қилди у.

Қодировнинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг юксалиб бораётгани, иқтисодиёти ва ижтимоий соҳаси жадал суръатларда ривожланаётганини кўриш мумкин. Бундан ташқари, Шавкат Миромонович Россия билан яқин дўстона муносабатларни фаол равишда йўлга қўймоқда ва ривожлантирмоқда.

“Ишончим комилки, бизнинг дўстлигимиз йиллар давомида янада мустаҳкамланади”,- деди у.

"Шавкат Миромонович нафақат менга, балки ўтган йили қардош мамлакатга амалий ташриф билан борган Чеченистон Республикаси Маданият вазири Айшат Қодирова тимсолида оила аъзоларимга ҳам кўрсатган самимий қабул учун ундан миннатдорман. Шунингдек, падари бузрукворим, Чеченистоннинг биринчи Президенти, Россия қаҳрамони Ахмат Ҳожи Қодиров хотирасига ҳурмат билан муносабатда бўлганликлари учун Ўзбекистон халқидан миннатдорман. У мазкур мамлакатда ажойиб диний таълим олган ва ҳатто ўнлаб йиллар ўтгач, уни яхши сўзлар билан эслайдиган содиқ дўстларини топганди. Ахмат-Ҳожи бир вақтлар кўп вақтини ўтказган камтарона бурчак азиз дўстларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан ўзининг беғубор ҳолатини сақлаб қолган. Ҳурматли Шавкат Миромоновичга чин дилдан сиҳат-саломатлик, узоқ умр, қардош Ўзбекистонга тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик тилайман!", -дея якунлаган Рамзан Қодиров.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...